Тухель: Неймар борасида ҳаммаси аён, Дембеле билан эса бир йил олдин Сингапурда гаплашганман

"ПСЖ" клуби устози Томас Тухель ўзининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди ва бир йил аввал "Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле билан гаплашганини маълум қилди.

"Мен ва Неймар билан ўртамиздаги вазият аён. Энди ҳамма иш клуб ва Неймар ўртасида бўлади. Эрталаб у биринчи марта жамоа билан машғулот қилди. Бунгача у якка тартибда шуғулланаётган эди. У биз билан Хитойга ёўл олади, ўша ерда ҳам тайёргарлик олиб борадига ва шундан кейингина таркибда майдонга тушади.

Дембеле билан гаплашганманми? Ҳеч нарсани ўйлаб топиш керак эмас. Мен ҳақиқатдан ҳам бир олдин Усмон билан телефон орқали суҳбатлашганман. Ўшанда мен Сингапурда эдим", - дейди Тухель.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзда жамоани тарк этиб "Барселона" клубига қайтмоқчи. Каталония клуби "ПСЖ"га Неймар учун Усмон Дембеле, Филиппе Коутиньо ва 40 млн евро таклиф қилди.

Неймар ПСЖ Усмон Дембеле
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Франциянинг икки клуби Жиру учун курашмоқда
19:31
“Монако” клуби “Монпелье” ҳимоячисини сотиб олди
18:28
"Лилль" трансфер рекордини янгилади. Клуб янги футболчисини қанча сотиб олди?
21:54