International Champions Cup. “Бавария” клуби “Реал”га имкон қолдирмади, “Арсенал”да йирик ғалаба

International Champions Cup-2019 мусобақасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Арсенал” клуби “Фиорентина” билан баҳс юритди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Лондонликлар сафида Нкетиа дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Уиллок муаллиф бўлди.

Яна бир учрашувда “Бавария” ва “Реал” клублари ўзаро курашишди. Унда мюнхенликларнинг қўли баланд келди.

15-дақиқада Корентин Толиссо немисларни олдинган олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада Роберт Левандовски ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтган ҳолда жамоасининг иккинчи голини урди.

Орадан икки дақиқа ўтиб Серж Гнабри ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин якунланиши арафасида Родриго жарима зарбасини қойилмақом бажариб ҳисобни қисқартиришга эришди.

Ушбу учрашувларда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

International Champions Cup-2019

Арсенал Англия – Фиорентина Италия 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 15 Нкетиа, 2:0 – 65 Нкетиа, 3:0 – 89 Уиллок.

Арсенал – Мартинес (Лено, 46), Дженкинсон (Джака, 80), Чемберс (Мхитарян, 63), Монреаль (Мартинелли, 80), Колашинац (Ляказетт, 46), Olayinka (Папастатопулос, 63), Нелсон (Озил, 79), Burton (Thompson, 80), Мустафи (Медли, 80), Нкетиа (Мэйтленд-Найлз, 80), Сака (Уиллок, 63).

Фиорентина – Дронговски (Терраччано, 46), Терзич (Баэс, 72), Раньери (Миленкович, 72), Венути (Коффи, 84), Чеккерини (Христов, 83), Кастровилли (Журковски, 46), Бенасси (Ганцко, 72), Сапонара (Эссерик, 72), Кристофоро (Белоко, 84), Соттил (Лакти, 84), Влахович (Симеоне, 72).

Огоҳлантиришлар: Сапонара (43), Терраччано (56), Мхитарян (64), Мэйтленд-Найлз (82), Джака (90).

 

Бавария Германия – Реал Мадрид Испания 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 15 Толиссо, 2:0 – 67 Левандовски, 3:0 – 69 Гнабри, 3:1 – 84 Родриго.

Бавария – Нойер (Ульрайх, 46), Киммих, Алаба (Цайзер, 73; Хоффманн, 83), Боатенг, Толиссо (Сингх, 72), Мартинес (Зюле, 46), Саншеш (Павар, 46), Алькантара (Горетцка, 59), Коман (Дэвис, 59), Мюллер (Левандовски, 46), Арп (Гнабри, 46).

Реал Мадрид – Куртуа (Навас, 46), Варан (Адри, 46), Рамос (Начо, 46), Марсело (Менди, 46), Карвахаль (Хави, 46), Модрич (Сеоане, 46), Иско (Родриго, 46), Асенсио (Васкес, 46), Кроос (Кубо, 46), Азар (Винисиус Жуниор, 46), Бензема (Йович, 46).

Огоҳлантиришлар: Киммих (51), Горетцка (90).

Четлатиш: Ульрайх (81).

***

Родригонинг голини томоша қилинг:

International Champions Cup Бавария Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Зидан йирик мағлубият ҳақида: Ишончим комил, “Реал” мавсумни яхши ўтказади
13:21
International Champions Cup. “Манчестер Юнайтед” клуби “Интер”ни мағлуб этди
18:34
Криштиану Роналду: "Интер"га қарши ўйнаш доим ёқимли бўлган, улар бизнинг энг кучли рақибларимиздан бири
09:46