“Барселона” Германия термаси ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

“Барселона” клуби “Байер” ярим ҳимоячиси Кай Хаверцга қизиқиз билдирмоқда.

Bild нашрининг хабар қилишича, 20 ёшли футболчининг ортда қолган мавсумдаги муваффақиятли ҳаракатлари каталонларнинг эътиборини тортган. Айни дамда леверкузенликлар клуби футболчи билан хайрлашмоқчи эмас ва уни камида яна бир йил сақлаб қолмоқчи.

Хаверц “Байер” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ортда қолган мавсумда Бундеслиганинг 34 ўйинида қатнашиб, 17 гол ва еттита самарали узатмага муаллиф бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. Футболчининг шунингдек Германия термаси сафида учта ўйин ўтказган.

Ўқилган: 1534
Байер Барселона Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роберто Мартинес: Азар Ла Лига ва "Реал"га кўникди, бироқ жароҳатлар унга панд берди
09:31
Бэйл машғулотларга қайтди
05:46
"Осасуна" – "Барселона": Таркиблар!
19:17