Расман! Баҳодир Насимов "Динамо"га қайтди

Динамо” жамоаси ўз таркибини янада кучайтиришга интилмоқда.

Суперлига биринчи даврасини “Навбаҳор” жамоаси сафида ўтказган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов “Динамо” клубига қайтди. 32 ёшли форвард шартномани узайтириш ҳуқуқи билан “Навбаҳор”дан ижарага олинди, дея хабар қилмоқда самарқандликлар матбуот хизмати.

Самарқанд футболи тарбияланувчиси бўлмиш Баҳодир Насимов 2009 йилда 22 ёшида “Динамо”дан Россиянинг “Рубин” клуби сафига ўтган эди. Орадан 10 йил ўтиб, Россия Премьер-Лигаси, Озарбайжон, Эрон, Жанубий Корея чемпионатларида муваффақиятли тўп суриб, шунингдек “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Навбаҳор” клубларида ҳам фаолият кўрсатди ва куни кеча “Динамо” клуби билан келишувга эришди.

Динамо Самарқанд Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лерой Сане ёзда Германияга қайтиши мумкин
13:12
“Эвертон” клуби “Хаддерсфилд” дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди
18:47
Райола Де Лигт трансферини пайсалга солмоқда
20:24