Зидан: “Реал”нинг Погба трансфери бўйича ўз режаси бор

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “МЮ” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансфери ҳақида гапирди.

“Биз ҳозирги вазиятни ҳурмат қилишимиз керак. Бизнинг клуб нима хоҳлашини ва 31-санагача нималар содир бўлишини билади. Ўзгаришлар бўлиши мумкин – футболчилар кетиши ва янги номлар пайдо бўлиши мумкин. Тафсилотларга ўтмайман.

Погбага келадиган бўлсак, клубда бу борада режа бор. Кўрамиз, нима содир бўлар экан. Айни дамда биз бор эътиборни бўлажак ўйинга қаратганмиз. Бундан кейин кўп нарса бўлиши мумкин”, – дейди Зидан.

Зинедин Зидан Поль Погба Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
Ўзбекистон терма жамоаси назорат баҳсида Ўзбекистон ОТЖни мағлуб этди
21:46
ЕЧЛ. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди!
22:21