“Бухоро” иккита легионер футболчи билан шартнома имзолади

“Бухоро” клуби ўз сафига учта футболчини қўшиб олди.

Жамоа ҳимоячи Милован Капор, ярим ҳимоячилар Фатхулло Фатхуллоев ва Беҳруз Садуллоевлар билан шартнома имзолади.

 Милован Капор Канада ва Сербия фуқаролигига эга бўлиб АҚШ, Словакия, Испания, Исроил клубларида тўп сурган. Охириги жамоаси Беларусиянинг "ФК Гомел" клуби.

Фатхулло Фатхуллоев Тожикистон терма жамоаси аъзоси ва "Истиқлол" жамоаси сардори ҳисобланади. Бир неча бор Тожикистон чемпиони ва кубок соҳиби. 2012-йили "ОФК Президент Кубоги" ғолиби.

Бухоролик ярим ҳимоячи Беҳруз Садуллоев Cоcа Cоlа Суперлига биринчи даврасида "Қўқон-1912" жамоасида тўп сурди.

Бухоро Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" БАА йиғинини бошлади
07:43
Азамат Абдураимов: Майдонда ҳамиша бор маҳоратни ишга солган ҳолда ўйнаш зарур
03:16
Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал ҳакамлари
10:07