“Боруссия Д” Иско трансфери борасида таклиф билан чиққан, бироқ...

“Реал” клуби “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш учун Иско ва Марко Асенсиони сотишга тайёр.

Мадридликлар ушбу трансфер мавсумида 30 миллиондан кўпроқ пул сарфлаб юборишди, шу сабаб янги харидларга қўшимча маблағ зарур.

ESPN нашрининг хабар қилишича, “Реал” Искони сотиб юборишга тайёр. Маълум бўлишича, Дортмунднинг “Боруссия” клуби Иско борасида таклиф юборган, бироқ 27 ёшли футболчи Бундеслига вакили сафига ўтишни истамаган. Иско Мадридда қолишга жиддий аҳд қилган.

“Реал” Асенсиони сақлаб қолиш истагида, бироқ футболчи борасида “ақлбовар қилмас” таклиф тушадиган бўлса, мадридликлар уни кўриб чиқишга тайёрлар. Ўйинчининг ўзи жамоада қолиб асосий таркиб учун курашмоқчи.

Боруссия Д Иско Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Месси "Барселона"га ҳужумчи тавсия қилди
10:13
"Барселона" клубининг "Хетафе"га қарши қайдномаси маълум бўлди
14:03
Хавьер Тебас Рамосга: Битта ўйин учун бутун тақвимни ўзгартира олмаймиз
12:15