“АГМК” бир қатор футболчиларни синовдан ўтказмоқда

Олмалиқнинг “АГМК” клуби иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Куни кеча олмалиқликлар “Бухоро” клубига қарши назорат ўйинида иштирок этишди. “ЖАР” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “кончилар”нинг қўли баланд келди.

Мазкур ўйинда Миржалол Қосимов бир қатор янги номларни синовдан ўтказди. Улар орасида черногориялик Игорь Зонич, Владислав Касминин ва Эркин Бойдуллаев каби ўйинчилар бор. Шунингдек, олмалиқликлар сафига келиб қўшилган Элгужа Григалашвили жароҳат сабаб мазкур баҳсни ўтказиб юборган.

“АГМК” эртага “Пахтакор”га қарши назорат ўйини ўтказади.

Ўқилган: 2344
АГМК Назорат учрашуви

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

U-21 Биринчилиги. Бугунги иккита ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди
22:31
“Ривожланиш кубоги-2020”: Ўзбекистон – Исландия 1:2
07:15
Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўйинини хитойлик ҳакам бошқаради
13:47