“Челси” ўртоқлик ўйинида япон клубига ютқазиб қўйди

“Челси” клуби ўртоқлик ўйинида “Кавасаки Фронтале” билан куч синашди. Йокогамадаги “Ниссан” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Жамоалар ўйин охирларига қадар ҳисобни оча билишмади. Ўйин якунланиши арафасида “Кавасаки”нинг бразилиялик легионери Леандро Дамиау учрашув тақдирини ҳал қилган голга муаллиф бўлди.

Бу Фрэнк Лэмпард қўл остидаги “Челси” учун учинчи ўйин бўлди. Ундан аввал лондонликлар “Богемианс” билан дуранг ўйнаган (1:1) ва “Сент-Патрикс Атлетик”ни йирик ҳисобда мағлуб этишганди.

Ўртоқлик учрашуви

“Кавасаки Фронтале” – “Челси” 1:0 (0:0, 1:0)
Гол
: 1:0 – 86 Дамиау.

Ўртоқлик учрашувлари Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Вадим Абрамов: Саудия Арабистонидан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботламоқчимиз
19:38