"Андижон"нинг назорат учрашувидаги рақиблари маълум

Иккинчи даврага тайёргарликни Андижон шаҳрида олиб борган Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси бугун эрталаб "Ҳалқлар дўстлиги" стадионидаги машғулот майдонида эрталабки машғулотларни олиб борди.

 

Бугун "Андижон" жамоаси пойтахтимизга йўл олади ва 23 июльга қадар машғулотларни Тошкент шаҳрида давом эттиради.

 

Эртага, яъни 20 июль куни "Андижон" жамоаси Самвел Бабаян бошчилигидаги "Локомотив" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

 

Сўнгра, 21 июль куни Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилади.

 

Ушбу ўртоқлик учрашувлари доирасида жамоа йиғинларида қатнашаётган бир қатор янги футболчиларнинг тақдирларига аниқлик киритилади.

 

Ҳозирги кунда жамоанинг давралар оралиғидаги машғулотларида Даврон Исоқов ("Нефтчи"), Қаҳрамон Баҳодиров ("Шўртан"), Худоёр Сағдуллаев ("Насаф"), Баҳтиёр Қосимов "(Раш-Милк") ва Жаҳонгир Абдусаломов ("Бунёдкор") каби янги футболчилар иштирок этишмоқда.

 

Жамоанинг пойтахтдаги ўртоқлик учрашувларида яна бир қатор янги футболчилар кўрикда синаб кўрилиши назарда тутилган

Андижон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Миржалол Қосимов: "Қизилқум" қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олди
21:17