UFF.uz сайтининг янги версиясига хуш келибсиз!

Қадрли футболсевар дўстлар!

Эътиборингизга UFF.uz сайтининг янги платформада ишга тушган версиясини ҳавола этамиз. Мана, қарийб 15 йилдан ошдики сайтимиз ўзининг танлаган йўлидан кетмоқда. Ўзбек футболининг ривожи йўлида ўзига яраша ҳисса қўшиб келмоқда. Насиб қилса буёғига ҳам Сиз азизлар билан бирга бўламиз.

Сайтимиз шу йилдан ЎзПФЛ ташкилотининг ахборот ҳамкорига айланди. Бундан буёғига тезкор хабарларда баҳраманд бўласиз.

Бундан ташқари, янги версиямизда Медиага кўпроқ эътибор қаратилади. Фото, видео ва статистик маълумотлар энди янаям батафсилроқ бериб борилади.

Мухлислар учун ҳам қулайликлар жорий этилган. Фикр қолдириш учун шунчаки, e-mail киритиш етарли ҳисобланади. Блоггерликда кучини синаб кўрмоқчи бўлган дўстларимизга бундай имконларни тадим этамиз.

Айни пайтда сайт ТЕСТ режимида ишламоқда. Тез кунларда рисоладагидек ишлашда давом этади.

Ўқилган: 2666
Веб сайт янгиликлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" - Италия Суперкубоги соҳиби!
07:45
"Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:23
Миллий терма жамоамиз аъзолари Сречко Катанец бошчилигидаги илк машғулотни ўтказишди
23:23