"ПСЖ" дарвозабони деярли "Порту"га ўтди

"ПСЖ" клуби дарвозабони Кевин Трапп фаолиятини "Порту"да давом эттиради.

Yahoo Sport нашрининг журналисти Ману Лоньон маълум қилишича, клублар 29 ёшли дарвозабоннинг трансферини деярли расмийлаштириб бўлди деб маълумот бермоқда.

Аввалги маълумотларга кўра, Португалия клуби футболчи учун 5 миллион евродан кўпроқ пул таклиф қилган.

Ўтган мавсум германиялик посбон ижара асосида "Айнтрахт" клубида тўп сурди. Франкфуртликлар Трапп учун 10 млн евро таклиф қилишган, бироқ бу парижликларни қониқтирмаган экан.

"Порту"нинг асосий дарвозабони Икер Касильяс инфаркт бўлгани туфайли тикланиш даврида клуб раҳбариятида ишини давом эттиради.

2018/19 мавсум Трапп 33 та ўйинда майдонга тушган, уларда 47 та гол ўтказиб юборишга эришган.

Порту ПСЖ Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“ПСЖ” тарихда илк бор ушбу натижани қайд этди
11:29
Неймар: “ПСЖ”нинг баъзи ёш футболчилари кўп гапирмасдан, катталарни эшитишни ўрганишлари керак
15:34
Неймарнинг "ПСЖ"га трансферида иштирок этган ҳуқуқшунос "Барселона" офисига келди
00:35