ОФК Президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ЎФА Президенти Абдусалом Азизовга табрик йўллади
ОФК Президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг ЎФА Президенти Абдусалом Абдумавлонович Азизовга йўллаган табриги.  

Ҳурматли, Президент 

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Президенти лавозимига сайланганингиз муносабати билан сизга самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллашдан мамнунман.  

Сизнинг ушбу лавозимга лойиқ кўрилганингиз ўзбек футбол оиласининг сизга нисбатан катта ишонч ва умид билдиришининг исботидир.  

Сиз, Ўзбекистондек гўзал юртда футболнинг янада ривожланишига улкан хиссангизни қўшишингизга ишончим комил.  

Мен ва Осиё футбол конфедерацияси фаолиятингизни ҳамма томонлама қўллаб қувватлашини ва яқин вакт ичида сиз билан учрашиш ниятида эканлигимни ишонтириб айтмоқчиман.  
 
Энг эзгу тилакларимни қабул қилинг!
Ўқилган: 1322
Абдусалом Азизов ОФК фаолиятига доир ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футболчиларимизнинг муҳим ўйиндан аввалги куни қандай ўтди?
09:12
Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар академияси томонидан мактабларда селекция ишлари олиб борилмоқда
02:37
"Пахтакор" сафида ўйнаган барча легионерларнинг кўрсаткичлари
08:11