Ван дер Сар: «Аякс» клуби «Ювентус»ни юта олади

«Аякс» клубининг ижрочи директори Эдвин ван дер Сар жамоанинг ЕЧЛ ¼ финали доирасида «Ювентус»га қарши кечадиган ўйини борасида фикр билдирди.

«Бизни «Ювентус»га қарши ёрқин ўйинлар кутиб турибди. Чорак финалга йўл олганимиздан хурсандмиз. «Реал»га қарши Мадридда юқори савияда ўйин намойиш қилдик ва «Юве»га қарши Амстердамдаги баҳсда ҳам шундай ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Жамоа ўзига ишонган. У «Ювентус»ни ютишга қодир. Бизда ёш жамоа бор, шунингдек, Тадич ва Блинд каби тажрибали футболчилар ҳам.

Биз ЕЧЛдаги юришни давом эттирамиз ва «Ювентус»ни юта оламиз. «Реал»ни енгганимиз ва «Бавария»га қарши ўйинлар бизга қўшимча ишонч бағишлади», – дейди ван дер Сар.

Ўқилган: 1529
Аякс Европа Чемпионлар лигаси Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Атлетико” клуби кетма-кет 3 йилдан бери ЕЧЛ ярим финалига чиқа олмади
18:16
Хендерсон: "Генк" билан ўйиндаги ғалаба жуда муҳим
17:37
Матип: Ҳақли равишда кубокни қўлга киритдик
16:58