ЎФА “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларга келиб Азиз Турғунбоевнинг дисквалификацияси масаласи футбол жамоатчилиги ва мухлислар орасида тез-тез муҳокама бўлаётган эди. 

Биласиз, Азиз Турғунбоевнинг аввал “Пахтакор” билан, кейин эса “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолагани аниқланган ва бу Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича регламентнинг 5.43 бандига зид экани сабаб футболчи 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан дисквалификация қилинган эди.

Охирги кунларда бу масалани бетараф халқаро юридик ташкилот ўрганиб чиқиб,  чиқарилган қарор ҳуқуқий нормаларга тўлиқ тўғри келмаслиги ва юридик томондан футболчи ҳамон “Пахтакор”га тегишли эканлигини аниқлади. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчининг келажак фаолиятига салбий таъсири бўлмаслиги ва кўп сонли футбол мухлислари истагини ҳисобга олган ҳолда “Пахтакор” клуби  “Навбаҳор” клуби билан дўстона келишувга эришиб, бу масалага нуқта қўйишди.

Натижада Турғунбоев “Навбаҳор” клуби билан янги шартнома имзолади.

Бу каби баҳсли масаланинг халқаро миқиёсга кўтарилиши миллий футболимизнинг жаҳон футболи ҳамжамияти олдидаги обрўсига ҳам салбий таъсир этиши мумкин эканини яхши англаб, мазкур масалада футбол манфаати учун бир тўхтамга келишгани боис Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳар икки клубга ҳам миннатдорчилик билдиради ва миллий терма жамоамизга номзод футболчининг яшил майдонга қайтиб, янада чиройли ўйинлар намойиш этиши ва Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришига умид билдиради.

Ўқилган: 3304
Навбаҳор Пахтакор ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: Мухлислардан кечирим сўраймиз
08:22
Тимур Кападзе: “Насаф” чемпионликка кўпроқ ҳақли
19:37
Coca-Cola Суперлига. “Сурхон” аутсайдер ҳудудни тарк этяпти
09:22