Тухель: Неймарнинг кетиш ниятида эканини Америка Кубогидан аввал билгандим

“ПСЖ” клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Агар футболчи йиғинга кечикиб келса, мен ғазабланаман. Бироқ бу вазиятда ўртамизда муаммо йўқ, ҳозир бу савол клуб ва Неймарники. Биз бирга ишламоқдамиз, энди у жамоа билан бирга.

– У кетишни истаётганини билармидингиз?

– Ҳа, мен буни Америка Кубоги бошланмасидан аввал билар эдим, аммо бу клуб ва футболчининг иши. Мен жамоа устозиман, бу менинг ўйинчим. Агар у кийиниш хонасида экан, унда менинг шогирдим, мен у билан ишлашим керак.

– “ПСЖ”ни келажагини Неймарсиз тасаввур қилиб кўрганмисиз?

– Мен ҳаммасига тайёрман. Биз ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишимиз керак. Мен ҳотиржамман, бу клубнинг муаммоси, мен бунга аралашмайман, – дейди Тухель.

Ўқилган: 1522
Неймар ПСЖ Томах Тухель

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лука Йович: Мен дунёдаги энг бахлти йигитман
16:56
"Ливерпуль" дарвозабони Испанияга қайтиши мумкин
13:21
Одил Аҳмедовнинг бразилиялик жамоадоши Ла Лигада тўп суриши мумкин
21:37