"Реал" Хамесни сотишга тайёр ва унга нархларни белгилади

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.

As нашрининг маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи учун асосий номзод сифатида "Наполи" ва "Атлетико" клублари бўлиб қолмоқда.

"Реал" колумбиялик футболчини "Наполи" клубига 42 млн еврога сотишга тайёр ва уларга бироз чегирма бериш имкониятини ҳам кўриб чиқиши мумкин. "Реал"нинг Ла Лигадаги рақиби "Атлетико" клуби учун унинг трансфери 50 млн еврога бахоланмоқда.

Зинедин Зидан Хамесни "Реал" клуби асосий таркибида кўрмаяпти, шунинг учун ҳам унинг трансферидан тушган пулни "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансферига йўналтирмоқчи.

Хамес сўнгги икки мавсумни "Бавария" клубида ижара асосида ўтказди.

Ўқилган: 1955
Атлетико М Наполи Реал Мадрид Трансферлар Хамес Родригес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Боруссия Д” клуби “Ювентус” футбочлисига қизиқиш билдирмоқда
22:28
“Барселона” ва “МЮ” Вернерга қизиқиш билдирмоқда
21:34
“МЮ” узоқ кутилган трансферни эълон қилди
17:52