
Ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб расмий сайтида маълум қилинди.
Азизбек жорий йилнинг февралида 2та клуб (“Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор”) билан шартнома имзолангани боис, ЎФА томонидан 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.
Дисквалификация муддати якунланганидан сўнг, ярим ҳимоячи наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди ва фаолиятини собиқ жамоасида давом эттирадиган бўлди.
Наманганликлар шунингдек, биринчи даврани “Сурхон”да ўтказган ҳужумчи Шерзод Ҳакимовни ҳам ўз сафларига қўшиб олишди.