Бразилияда Неймарнинг интервьюси ёзилган "флешка" ўғирлаб кетилди

Душанба куни Бразилия миллий телевидениесида ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймарнинг эксклюзив интервьюси эфирга чиқиши керак эди. Унда футболчи жуда муҳим маълумотни оммага айтмоқчи бўлганди.

Аммо, UOL Esporte нашрининг журналисти Жоао Пауло Вергейронинг автомобилидан суҳбат ёзилган флешка ўғирлаб кетилган.

Интервью пайшанба куни ёзилган экан. Вергейро эса, якшанба куни яна бир марта Неймар билан кўришган, ортига қайтаётган пайтида машинасининг "багажи" очиқ ҳолда кўрган ва ичидан керакли суҳбат йўқолганини билган.

Ушбу ўғирлик Неймарнинг "Барселона"га ўтиши билан боғлиқ эканлиги тахмин қилинмоқда.

Неймар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жозе Моуринью: Эриксенда учта вариант бор
17:11
Европа Лигаси, 5-тур. "Арсенал" ютқазди, "Астана"нинг ажойиб ғалабаси ва бошқа натижалар
07:42
МОҚ президенти спорт федерациялари ва ассоциациялар матбуот котиблари билан учрашди
07:51