Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичига тайёргарлик доирасида бугун "Чиғатой" футбол мактабининг 2004-2005 йилларда таваллуд топган ўғил болалардан иборат тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишди. Учрашув 5:3 ҳисобида терма жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси таркибида Маҳлиё Сарикова ва Нилуфар Қудратова дубль муаллифига айланишган бўлса, яна битта голга Саида Галимова муаллифлик қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи 1-9 апрель кунлари Тошкентдаги "Локомотив" ва "Тошкент темир йўлчилар муҳандислик институти" стадионларида бўлиб ўтади. Терма жамоамиз Вьетнам, Гонконг ва Иордания терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Ўқилган: 636

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА мутахассислари Қатарнинг ёш футболчилар билан ишлаш тажрибасини ўрганмоқда
07:16
А Про Лигаси, 1-тур: “Хоразм”, “Машъал” ва “Шўртан” мавсумни ғалаба билан бошлашди
04:36
Элдор Шомуродов: Тўпга текканимдаёқ гол бўлишини билдим
08:02