Marca: Навас “Реал”да қолади

“Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин яна ижарага берилиши мумкин.

Marca нашрининг хабар қилишича, дарвозабон Кейлор Навас мадридликлар сафида қолишни истамоқда. Коста-Рикалик посбон жамоада иккинчи даражали дарвозабон бўлишга тайёр. Шу сабаб, украиналик футболчи катта эҳтимол билан ижарага йўл олади.

Шу билан бирга, мадридликлар Лунин Ла Лига клубида тўп суришини исташмоқда.

Ортда қолган мавсум Лунин “Леганес”да тўп сурди ва бешта ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ўтказиб юборган.

Ўқилган: 1185
Кейлор Навас Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Барселона" янги шартнома бўйича Мессига йилига 50 млн евро тўламоқчи
05:15
Жан-Клер Тодибо: Машғулотларда ҳамма Мессига қарши эҳтиёткорлик билан ҳимояланади
02:48
Канте “Реал”га ўтишни истамади
07:53