Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлади

Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.

Унда иштирок этаётган Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, чорак финалга йўл олган эди. 

Чорак финалда ҳамюртларимизга Белгия терма жамоаси рақиблик қилди. Муросасиз руҳда кечган беллашувда омад рақибларга кулиб боқди ва якунда вакилларимиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси Россияда ўтган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида ғолибликни қўлга киритган эди. 

Ўқилган: 1911

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рустам Умаров: Агар жипслашсак, бизни енгиб бўлмайди
16:53
Шота Арвеладзе: Гол уриш мақсадида олдинга ўтиб тўп ўтказиб юбордик
07:38
Вадим Абрамов: Бугун “Пахтакор”нинг барча зарбаси голга айланди
00:11