Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида гуруҳ босқичи якунланди

Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Вакилларимиз гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни ўтказиб улгуришди. Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинини Словенияга қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Иккинчи учрашувда эса Беларус терма жамоаси 4:0 ҳисобида таслим этилди.Сўнгра Вьетнам 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди.

Шунингдек, Испания терма жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Латвия дарвозаси эса жавобсиз 5 марта ишғол этилди. Фақатгина Россия билан бўлган ўйинда вакилларимиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Якунда терма жамоамиз гуруҳда 2-поғонани банд этиб, чорак финалга йўл олди. Чорак финалда ҳамюртларимизга Белгия терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин эртага бўлиб ўтади. 

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар. Ўзбекистон термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шакири "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин
11:44
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 та учрашув ўтказади
15:46
Жалолиддин Машарипов: Гуруҳдаги энг шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони билан ўтказсак керак
16:17