"Локомотив" назорат учрашувида ғалаба қозонди

Амалдаги чемпион "Локомотив" Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб назорат учрашувида майдонга тушди.

 

Про-лига иштирокчиси "Локомотив-БФК" рақиб сифатида танланди. Самвел Бабаян мазкур ўйинда икки хил кўринишдаги таркибдан фойдаланди. Биринчи бўлимда асосий таркиб аъзолари майдонга туширилди. Улар орасида "Навбаҳор"дан келиб қўшилган Остон Ўрунов ҳам бор. Танаффусдан сўнг эса асосан ёшларга имконият тақдим қилинди. Баҳс 4:1 ҳисобида "Локомотив"нинн ғалабаси билан якунланди.

 

"Локомотив" - "Локомотив-БФК" - 4:1

Голлар: Сардор Мирзаев (43), Ислом Тўхтахўжаев (44), Игорь Йелич (80), Акбар Қўчқоров (85) - Муҳаммаджон Султонов (55).

 

Манба: t.me/pfc_lokomotiv

Ўқилган: 2708
Локомотив Локомотив БФК Назорат учрашуви

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ойбек Рустамов АГМК жамоасига ижарага берилди
09:20
ЎФА'нинг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга янги президент сайланди
15:43
Ҳудудий БЎФА тарбияланувчилари ўртасидаги Республика чемпионати финал босқичи старт олди
01:28