
Амалдаги чемпион "Локомотив" Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб назорат учрашувида майдонга тушди.
Про-лига иштирокчиси "Локомотив-БФК" рақиб сифатида танланди. Самвел Бабаян мазкур ўйинда икки хил кўринишдаги таркибдан фойдаланди. Биринчи бўлимда асосий таркиб аъзолари майдонга туширилди. Улар орасида "Навбаҳор"дан келиб қўшилган Остон Ўрунов ҳам бор. Танаффусдан сўнг эса асосан ёшларга имконият тақдим қилинди. Баҳс 4:1 ҳисобида "Локомотив"нинн ғалабаси билан якунланди.
"Локомотив" - "Локомотив-БФК" - 4:1
Голлар: Сардор Мирзаев (43), Ислом Тўхтахўжаев (44), Игорь Йелич (80), Акбар Қўчқоров (85) - Муҳаммаджон Султонов (55).
Манба: t.me/pfc_lokomotiv