«Футбол дўстлик учун». Бразилия миллий терма жамоасига «Тўққизта қадрият» Кубоги тақдим қилинди

Порту шаҳридаги “Драгау” стадионида Бразилия ва Панама терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини олдидан “Газпром”нинг “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳаси ёш элчилари Бразилия терма жамоасига “Тўққизта қадрият” Кубогини тақдим қилишди.

Мазкур соврин “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг тўққизта асосий қадрияти – тенглик, адолат, соғлиқ, тинчлик, содиқлик, ғалаба, анъана ва фахрни ифода этади. Кубокни топшириш учун Порту шаҳрига “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг аввалги иштирокчилари Сван Драм (13 ёш, Франция), Катарина Стерфирта (13 ёш, Португалия), Мигель Боргес (19 ёш, Португалия), Денис Аладьев (13 ёш, Россия) ташриф буюришди. Ёш элчилар Бразилия футбол конфедерацияси бош котиби Вальтер Фельдман ва терма жамоа менежери Диого Неттога мазкур совриннинг тарихи ва алоҳида аҳамияти ҳақида гапириб беришди.

Бразилия терма жамоаси 2018 йилга Жаҳон чемпионати арафасида 211та мамлакат вакиллари бўлган Ёш журналистлар ва Ёш спортчилар ўртасида очиқ тарзда ўтказилган сўровнома натижасида мазкур Кубокка лойиқ деб топилганди. Сўровнома иштирокчилари Бразилия терма жамоасини ЖЧнинг 32та иштирокчиси орасида энг ижтимоий масъулиятни ҳис қиладиган терма иштирокчиси сиатида эътироф этишганди. Бунгача “Барселона” (Испания), “Бавария” (Германия), “Ал-Ваҳда” (Сурия) ва “Реал Мадрид” (жамоалари) мазкур Кубокни қўлга киритишганди.

“Тўққизта қадрият” Кубоги адолат, тенглик ва анъаналарни тарғиб қиладиган ўзига хос соврин. Бу қадриятларни бутун дунёдаги барча жамоалар ниҳоятда қадрлашади. Бу йил мазкур совринни тарихда биринчи марта Лотин Америкаси жамоаси қўлга киритди. Бу футбол ва дўстликда чегара йўқлигини яна бир бор исботлайди”, - деди Вальтер Фельдман.

 

Бразилия терма жамоаси Халқаро мусобақалар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эктор Купер кетиши керакми? Унга охирги марта Яманга қарши имкон бериш лозим - ўзгартирмаса кетиши керак!
08:26
"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди
01:48
Умид Аҳмаджонов ЎФА Биринчи вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёзди
13:57