"Ювентус" 26 млнга футболчи сотиб олди ва "Женоа"да қолдирди

"Ювентус" клуби "Женоа" ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг трансферини эълон қилди.

21 ёшли аргентиналик футболчи клуб билан 2023/24 мавсумгача шартнома имзолади. Туринликлар футболчини 26 млн евро эвазига сотиб олди ва бу маблағ 3 йил давомида тўлаб борилади.

Шу билан бирга клублар Ромеронинг "Женоа" клубида 2020 йилгача текинга ижарада қолиши бўйича ҳам келишиб олди. Ромеро "Женоа" клубига 2018 йили ўтган эди. Ўтган мавсум футболчи А Серияда 27 ўйин ўтказди ва уларда 2 та гол, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 866
Женоа Италия чемпионати Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Наполи" Алланга янги шартнома таклиф қилди
13:31
“Милан” Кессьени трансферга қўйди
17:30
"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Парма"да давом эттиради
05:36