
Ҳужумчи Антуан Гризманн "Барселона" клубига ўтди.
Ушбу трансфер "Барса"га 120 млн еврога тушди – ушбу маблағ футболчининг "Атлетико" клуби билан тузган шартномасида товон пули миқдорини ташкил қилади.
Гризманнинг трансфери – футбол тарихидаги энг қиммат трансферларнинг 5-поғонасидан ўрин олди.
Ундан кўпроқ "Неймар" ("ПСЖ", 222 млн евро), Килиан Мбаппе ("ПСЖ", 180 млн), Жоау Феликс ("Атлетико", 127,2 млн евро) ва Филиппе Коутиньо ("Барселона", 120 млн евро).