Ҳиндистонлик футболчи Мессини учинчи поғонага тушириб юборди

Ҳиндистон терма жамоаси ҳужумчиси Сунил Чатри Минтақалараро кубок 2019 мусобақасида Тожикистон дарвозасига иккита тўп киритди.

Ушбу голлар Четрига Аргентина етакчиси Лионель Мессини терма жамоалар учун урилган голлар бўйича рейтингдан учинчи поғонага тушиб кетишига олиб келди. 34 ёшли ҳинд футболчининг ҳисобида 70 та гол мавжуд, Мессида эса 68 та.

Ушбу кўрсаткич бўйича етакчи бўлиб Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналду яққол пешқадамлик қилади. Футболчи 158 та ўйинда 88 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Ўқилган: 2322
Криштиану Роналду Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КОНКАКАФ Олтин кубоги старт олди. Мексика ва Канадада ғалаба
13:54
Зидан Погба билан учрашуви ҳақида: Бу шунчаки тасодиф
08:40
Франко Барези: Энг яхшиси – Виржил ван Дейк
09:39