
Бутун дунё бўйлаб Халқаро ўртоқлик учрашувлари давом этмоқда. Марокаш давлатининг Танжере шаҳридаги "Стад де Танжер" стадионида Марокаш ҳамда Аргентина миллий терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, аргентиналикларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ягона голни 83-дақиқада Корреа дарвозага йўллади. Лионель Месси бу баҳсда иштирок этмади, ва Марокаш футбол федерациясининг норозилигига учради.
Ўртоқлик учрашуви
Марокаш – Аргентина 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 83 Корреа.
Марокаш – Буну, Хакими, Бенатия (Абдельхамид, 61), да Кошта (Идрисси, 87), Мазрауи, Саисс, Эль-Ахмади (Аит-Беннассер, 61), Буфаль, Буссуфа (Фажр, 74), Бельханда (Бурабия, 87), Бутаиб (Алиуи, 75).
Аргентина – Андрада (Муссо, 67), Каннеманн, Монтиель, Пеццелья, Паредес (Сарачо, 76), Родригес, де Пауль (Корреа, 62), Перейра (Марконе, 90), Акунья, Мартинес (Суарес, 56), Дибала (Ло Чельсо, 79).
Огоҳлантиришлар: Бельханда (8), Бутаиб (29), Мартинес (42), Бенатия (44), Каннеманн (54), Буссуфа (55).