Mundo Deportivo: "Барселона" эртага Гризманни сотиб олади

"Барселона" клуби эртагаёқ "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, Каталония клуби жума куни тонгда франциялик футболчи учун белгиланган 120 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлайди.

Гризманнинг "Камп Ноу" даги тақдимот санаси сўроқ остида қолмоқда ва бу Ла Лига томонидан футболчи трансферининг расман тасдиқлашига боғлиқ бўлади.

Аввалги хабарларга кўра, Гризманн "Барселона" клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 21 млн евро маош олади.

Антуан Гризманн Атлетико М Барселона Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
Каземиро: Виниcиус энди "Олтин тўп" ҳақида ўйлаши керак
14:25
Кейлор Навас ёзда "Реал"ни тарк этади
10:32