Тошкентда "C" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини мунтазам ошириб боришга катта аҳамият қаратган ҳолда ўқув курсларини ўтказиб келмоқда.

10 июль куни пойтахтимизда "C" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари старт олди. Ўқув жараёни инструктор Дмитрий Ким бошчилигида ўтказилмоқда. Координатор сифатида Ойбек Давлетмуротов иш олиб бормоқда. Ўқув жараёни амалий ва назарий машғулотларни ўз ичига олади.

Бу галги ўқув курсларида 20 нафар мураббий иштирок этмоқда. Улар ичида Лочин Солиев ҳамда Муқим Тошматов каби яқин ўтмишнинг таниқли футболчилари ҳам бор. Ўқув курслари 20 июлга қадар давом этади.

Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийлар 3 йилга мўлжалланган ЎФАнинг мурабийлик бўйича "C" лицензиясини қўлга киритишади. 

Семинарлар ва ўқув курслари ЎФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Не упустить Золотой возраст!
23:54
Суперлига-2019 киперларига назар...
22:53
Оқимга қарши сузиш ёки лафз ва лафзизлик ҳақида
21:53