"МЮ" ва "Лацио" Милинкович-Савич трансфери бўйича келиша олмаяпти

"Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич билан "Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам қизиқмоқда.

"МЮ" 24 ёшли сербиялик футболчи учун 72 млн фунт стерлинг таклиф қилмоқчи, деб маълумот бермоқда Sky Sports нашри.

Бироқ римликлар президенти Клаудио Лотито ўйинчи учун 90 млн фунт сўрамоқда ва ушбу маблағдан камига тушмоқчи эмас.

Футболчи жамоасини ўзгартирмоқчи, аммо трансфер қилишларини талаб қилмайди ва "Лацио" клуби сафида яна бир мавсум қолишга тайёр.

Жорий мавсум ўйинчи Италия чемпионатининг 31 та ўйинида иштирок этиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмаларни амалга оширган.

Ўқилган: 1006
Лацио Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” Тодибони ижарага бериб юбормоқчи
02:35
Нидерландия чемпионати ҳам қолдирилди
11:35
“Лестер”га “Ювентус” футболчиси керак
21:22