"Динамо" Чимён ва Тошкентда йиғин ўтказади

Биринчи давра якунланганидан кейин беш кунлик қисқа таътилга чиққан “Динамо” жамоаси 12 июль кунидан Суперлига иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни бошлайди.

 

Жамоа 12 июль, жума куни Самарқанддан Чимён тоғли-ҳудудига жўнаб кетади. У ердаги машғулотларда мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатига катта эътибор қаратишади. Тоғдаги йиғин бир ҳафта давом этиб, 19 июлда якунланади.

 

20 июлдан эса “Динамо” Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Бир ҳафталик йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказилиб, таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси 27 июль куни Суперлига 14-тури доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши учрашув билан иккинчи даврани бошлайди.

 

Ўқилган: 784
Динамо Самарқанд Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АГМК Грузия миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади
18:27
Вадим Абрамов: Биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланишимиз лозим эди
03:57
АГМК Санжар Турсунов билан шартнома имзолаганини эълон қилди
04:24