Coca Cola Суперлига биринчи давра якунлари: Ким қанча ўйнаган?

Coca Cola Суперлига биринчи давра якунларига доир статистик маълумотларни тақдим этишни бошлаймиз. Бугун чемпионатнинг биринчи қисмидаги умумий статистикаси билан таништириб ўтамиз.

Аниқроғи, 1-даврада ким қанча ўйнагани ҳақида маълумот берамиз. Биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоаси шарафини 20 та футболчи ҳимоя қилди. Энг кўп ўйнаган футболчилар Александр Мерзляков ва Марко Милич. Бу футболчилар барча 13 та учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилишган.

Шунингдек, Қўвондиқ Рўзиев ҳам 13 та баҳсда ҳаракат қилган бироқ унинг ўйнаган дақиқалари бироз камроқ. Етакчи ўйинчиларимизда бири Мурод Холмуҳаммедов 12 та учрашувда тўлиқ ўйнаган.

Футболчиларимизнинг биринчи даврадаги кўрсаткичлари билан танишинг:

Футболчи     Ўйин     Дақиқа     Гол     Сариқ карточка     Қизил карточка
Александр Мерзляков     13     1170     0     1     0
Марко Милич     13     1170     0     3     0
Қувондиқ Рўзиев     13     1144     0     2     0
Мурод Холмуҳаммедов     12     1080     3     0     0
Суҳроб Бердиев     12     1038     4     2     0
Ойбек Рустамов     12     1019     1     3     1
Шаҳбоз Эркинов     12     936     4     2     0
Жасур Ҳасанов     12     781     0     2     0
Иқбол Маликжонов     11     858     0     1     1
Жавоҳир Эсонқулов     11     556     0     3     0
Беҳруз Саъдиллоев     10     267     0     0     0
Жамшид Ҳасанов     9     562     0     2     0
Муҳаммаданас Ҳасанов     8     240     0     1     0
Тимур Усмонов     7     185     0     0     0
Боян Кнежевич     6     540     0     0     0
Аваз Маматхўжаев     5     302     0     1     0
Милош Николич     5     258     0     0     0
Ислом Абдуллаев     4     360     0     0     0
Сарвар Каримов     3     270     0     0     0
Тимур Ҳакимов     3     54     0     0     0

            2 та автогол        

Ўқилган: 1037
Қўқон-1912 Статистика Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА мутахассислари Қатарнинг ёш футболчилар билан ишлаш тажрибасини ўрганмоқда
07:16
А Про Лигаси, 1-тур: “Хоразм”, “Машъал” ва “Шўртан” мавсумни ғалаба билан бошлашди
04:36
Андрей Шипилов: Натижа адолатли бўлди
18:44