"Тоттенхэм" ҳимоячиси футбол кўриб қўлидан жароҳат олди

"Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Серж Орье Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида жароҳат олди. 26 ёшли футболчи Мали билан бўлган ўйиннинг танаффус пайтида қўли билан стулга зарба бериб жароҳат етказиб қўйди.

Футболчи ушбу ўйинни оёғидаги жароҳати туфайли ўтказиб юбораётган эди. Daily Mail нашрининг маълумотига кўра, ҳимоячи ўз жамоадошларига бақирган пайтида стулга қаттиқ зарба берган.

Шунга қарамай, Орье Африка миллатлар кубогининг 1/4 финал Алжир жамоасига қарши ўйинга қайтади.

Ўқилган: 1267
Африка Кубоги Жароҳатлар Кот-д`Ивуар термаси Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Риёд Марез: Африка кубогини ёқтирмайман, уни 4 йилда бир қилиш керак
12:23
Самуэль Это'О фаолиятини якунлади
14:23
Камерун Зеедорфни истеъфога чиқарди
11:52