"Челси"нинг асосий ҳимоячиларидан бири машғулотларга қайтди

"Челси" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер жароҳатидан кейин сафга қайтди.

Лондон клубининг расмий сайти тарқатган маълумотга кўра, 26 ёшли германиялик футболчи апрель ойидан буён илк маротаба умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирокга қайтди ва тўп билан муомула қилмоқда.

Шу тариқа, Рюдигер Англия чемпионатининг янги мавсумига тайёр бўлади.

Ўтган мавсум Рюдигер Англи чемпионатининг 33 та ўйинида иштирок этиб, уларда 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1220
Англия чемпионати Жароҳатлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Умтити – “Арсенал” нишонида
07:09
“Ливерпуль” клуби туркиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда
14:56
Моуринью раҳбариятдан Кейнга ўринбосар топишни сўради
16:33