"Ливерпуль" клуби "Реал" ҳужумчиси учун 74 млн евро тўлашга тайёр

"Реал" клуби ҳужумчиси Марко Асенсио "Ливерпуль" жамоасига ўтишга яқин турибди.

El Desmarque нашрининг маълумотига кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли испаниялик футболчи учун 74 млн еврога яқин маблағ тўлашга тайёр.

Хабарга кўра, "Реал" клуби ҳам ушбу маблағ эвазига Асенсиони қўйиб юборишга қарши эмас ва ушбу трансфер ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Жорий мавсум Асенсио Испания чемпионатида 30 га яқин ўйинларда иштирок этди ва уларда битта гол, еттита голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 2698
Ливерпуль Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жон Терри “Астон Вилла” билан янги шартнома имзолади
08:44
Клопп "МЮ"га қарши ўйин ҳақида: Топ жамоалар бизга қарши оддий ўйнашади
20:33
Погба катта эҳтимолга кўра "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
06:37