Ўзил Туркияга йўл олиши мумкин

“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини “Фенербахче”да давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашрининг хабар қилишича, турк клуби Ўзилни ижарга олмоқчи ва футболчи маошининг бир қисмини тўлашга тайёр. Таъкидланишича, истамбулликлар футболчини тўлиқ сотиб олиш ёки унинг маошини тўлиқ қоплаб беришга қодир эмаслар.

Аввалроқ “Арсенал” Ўзил билан хайрлашишга тайёрлиги хабар қилинган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартнома 2021 йилга қадар мўлжаланган.

Арсенал Месут Ўзил Трансферлар Фенербахче
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Marca: "Тоттенхэм" "Реал"га Эриксонни сотиб олишни таклиф қилди, бироқ...
07:51
Расман! "Манчестер Сити" Канселу трансферини эълон қилди
09:30
Суботич Бундеслига дебютанти билан шартнома имзолади
10:44