“Реал” футболчиси Ла Лига дебютанти сафига йўл олди

“Реал” клубини эркин агент мақомида тарк этган Хауме Грау фаолиятини “Осасуна”да давом эттиради.

22 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Клуб уни “Луго”га ижарага бериб юборади.

Хауме “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2013 йилдан буён ёшлар жамоаларида ўйнаб келарди. Бу ёзда унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси тугади.

“Осасуна” ўтган мавсум якунига кўра Ла Лигага йўлланма олганди.

Ўқилган: 1492
Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бэйлнинг агенти мижозининг келажаги борасида гапирди
16:11
"Осасуна" - "Барселона". Месси яна қайдномага киритилмади
23:14
Фекир Ла Лигага йўл олишга яқин турибди
17:33