Мессининг ресторани 15 кун давомида бошпанасиз одамларни бепул боқмоқда

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг оиласига тегишли ресторан бошпанасиз одамлар учун хайрли ишни амалга оширди.

Ушбу ёрдам Аргентинада кузатилаётган совуқ об-ҳаво туфайли амалга оширилмоқда. VIP номли Мессининг ресторани ўтган жумадан бошлаб одамларга иссиқ овқат тарқатмоқда.

"Биз шу билан бирга кофе, алкаголсиз ичимликлар ва ҳамма айримларга вино ҳам тарқатдик.

Жуда ҳам кўп мижозлар келди, улар ўзларини жуда ҳам интизомли тутишди", - дейди ресторан бошқарувчиси Ариэль Алмада.

Ушбу хайрли иш 15 кун давомида ҳар куни соат 19:00 дан 21:00 гача давом этади.

Барселона Лионель Месси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лионель Месси: ЖЧ-2022 га боришим ҳақида ҳеч нарса билмайман
11:29
Неймар: Мен суперқаҳрамон ва идеал одам эмасман
09:26
Хави: Рақиб ҳеч қачон тўп билан муносабатда бўлмаслигини истайман
11:27