“Ливерпуль” бир йилдан кейин эркин агентга айланадиган Оригини қўйиб юбормоқчи эмас

“Ливерпуль” клуби ҳужумчи Дивок Оригини жамоада сақлаб қолмоқчи. Унинг клуб билан шартномаси бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Мерсисайдликлар Бельгия термасининг 24 ёшли футболчиси билан амалдаги шартномани узайтиришни мўлжал қилишмоқда.

“Ливерпуль” катта эҳтимол билан ЕЧЛ финалидан сўнг футболчи билан янги келишув борасида музокараларга киришган.

Шу билан бирга, Ориги шартномани узайтирмаган тақдирда ҳам қизиллар уни жамоада сақлаб қолишмоқчи.

Кеча Ориги жамоа қароргоҳига етиб келган ва мавсумолди машғулотларига киришган.

Ўқилган: 1369
Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 33-тур. "Тоттенхэм" – "Эвертон" 1:0
09:15
Пьер-Эмерик Обамеянг: Артета жуда ҳам қаттиққўл ва машғулотларда талабчан
18:46
Габриэл Жезус: Агуэронинг даври ўтди
13:36