Ража Наингголан ҳам Хитойда тўп суриши мумкин

"Интер" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин.

 

Италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатишича, 31 ёшли бельгиялик футболчига "Дальян Ифань" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

 

Наингголан ушбу клуб вакиллари билан музокарага киришган. Томонлар яқин орада келишувга эришиши кутилмоқда.

 

Футболчининг "Интер" билан 2022 йилга қадар шартномаси мавжуд. Бироқ клуб бош директори Бепп Мароттанинг сўзларига кўра, Наингголлан "Интер"нинг янги мавсумдаги режаларига кирмайди.

Ўқилган: 1010
Интер Ража Наингголан Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Карантин дастурхони. Ҳасанали отадан иқтибослар (2-қисм)
21:05
Тошкентда "Про" дипломи учун ОФК халқаро ўқув-курсларининг бешинчи модули бошланди
09:51
"Реал" Мадрид веб сайти – дунёдаги энг кўп ташриф буюралидан сайт
08:31