Неймар "ПСЖ" раҳбари ва Леонардога кетишини маълум қилди

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар шу ёзда жамоасини тарк этишини маълум қилди. 27 ёшли бразилиялик иқтидор эгаси энди Париж сафини ҳимоя қилишни истамаслигини айтган.

Аввал у кетишини ватандошлари Тиаго Силва, Маркиньос ва Дани Алвесларга маълум қилди. Кейин эса, президент Носир ал-Хелафига кириб ниятини билдирган.

Ўтган ҳафтада "ПСЖ" спорт директори Леонардо Неймарга телфон қилиб, жамоанинг янги ғояларини маълум қилган эди. Аммо, футболчи уни тинглаб бўлгач, кетишини айтган.

Бугун эса, Неймар парижликларнинг мавсумолди йиғинига келмади. Уни Барселонада кутишаётгани айтишди.

Лекин, 2022 йилгача амалдаги шартнома эга бўлган клуб уни бошқа жамоага қўйиб юбормаслигини ҳам яширмаган. 

Ўқилган: 3185
Барселона Неймар ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон – Яман учрашувини суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошқаради
13:04
Погба жароҳатидан кейин тикланиши ҳақида: Машғулот қилиб, тўп билан ишлаяпман
14:06
Diario Sport: Неймар "Барселона" билан келишиб олди. У илк таклифни муҳокамасиз қабул қилди
12:17