Санъат Шарипов Тожикистон футбол федерациясида семинар ўтказди

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси 1-вице президентининг маслаҳатчиси Санъат Шарипов ўтган ҳафтада Тожикистон Республикасида хизмат сафарида бўлди.

У Тожикистон футбол федерацияси раҳбарларининг таклифига биноан, Душанбе шаҳрида семинар-трейнинг ўтказди. Мамлакат футбол федерацияси биносида ТФФ, Олий лига клублари вакиллари ва мураббийларга

"Футболда меҳнат шартномаси" мавзусида ўзига хос йиғин ташкил қилди.

Санъат Шарипов

Футболчиларнинг агентлар ва юристлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича керакли сабоқлар берилди. Баҳсли, мунозаралали вазиятлар чиққанда футболчининг ҳуқуқи қай тарзда ҳимоя қилиниши ҳақида сўз юритилди. Зиддиятларни олдини олиш, ФИФА регламенти асосида фаолият юритиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Аслида, Тожикистон футбол федерацияси Санъат Шариповни январда - Осиё кубоги тугагач, таклиф қилишмоқчи бўлишганди, аммо вақт тиғизлиги боис, ушбу ташриф ўтган ҳафтада амалга оширилди.

Яхши биласиз, шу йилнинг октябрь ойида Бразилия давлатида Ёшлар (U-17) ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Тожикистон ёшлари ҳам иштирок этади. Семинардан кўзланган асосий мақсад ҳам шу эди.



Яъни, тожикистонлик футболчиларни Жаҳонга танитиш, уларни Европа ва Осиё футболига олиб чиқиш. Ундан олдин эса, барча футбол қонун-қоидаларини билиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди. Нима қилса тўғри бўлади, қандай хатони такрорламаслик керак, шартномалар қандай тузилади ва ҳоказо мавзуда семинар бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз бу борада ўзининг кўрсатмаларини қўшни давлатдаги ҳамкасбларига ҳам берди.  

Тожикистон футбол федерациси раҳбарлари Шариповни жуда илиқ кутиб олишди ва келажакда шу каби ҳамкорликлардан манфаатдор эканликлари айтиб ўтилди.

Семинарлар ва ўқув курслари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
“Неймар эртаги” тугади. Футболчи Парижда қолишга қарор қилди
14:34
Фаластин – Ўзбекистон. Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди
15:38