Лига Кубоги. “Андижон” сўнгги турда “Навбаҳор”ни енгди, “Насаф” ҳам кейинги босқичда

Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Насаф” клуби сафарда “Машъал” билан ўйнади ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Қаршиликлар сафида Бобир Абдуҳолиқов хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голга Дониёр Нарзуллаев муаллиф бўлди. Мезбонларнинг ягон голини Мўъмин Мелиев урди.

Параллел кечган баҳсда “Андижон” ўзида “Навбаҳор”ни қабул қилди. Қизиқарли ўтган водий дербисида андижонликлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

“Андижон”нинг голларига Сардор Сулаймонов, Дилшод Раҳматуллаев ва Дониёр Исмоиловлар муаллиф бўлишди.

Шу тариқа, гуруҳда “Андижон” юз фоизлик натижа билан биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, “Насаф” 6 очко билан иккинчи бўлди. “Навбаҳор” (3) ва “Машъал” (0) эса гуруҳда қолиб кетишди.

Лига Кубоги, 3-тур

“Машъал” – “Насаф” 1:4 (1:3, 0:1)

Голлар: 1:0 – 16 Мелиев, 1:1 – 18 Абдихолиқов, 1:2 – 25 Абдихолиқов, 1:3 – 30 Абдихолиқов, 1:4 – 80 Нарзуллаев.

“Андижон” – “Навбаҳор” 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 34 Сулаймонов, 2:0 – 50 Раҳматуллаев, 3:0 – 60 Исмоилов.

Фото: t.me/FcNasafOfficial

Ўқилган: 3452
Андижон Машъал Навбаҳор Насаф

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рустам Умаров: Агар жипслашсак, бизни енгиб бўлмайди
16:53
Футзал. АГМК ва “Локомотив”лар Суперкубок учун баҳс олиб боришади
12:37
Про лига. “Турон” “Динамо” дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди
06:11