
Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Майдон эгалари сафида Сухроб Бердиев покер қайд этган бўлса, Тимур Усмонов дублга эришди. Бухороликларнинг ягона жавоб тўпини Андрей Сидоров киритди.
Шу тариқа, қўқонликлар учинчи турда ҳам йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритиб, “Пахтакор” ва “Локомотив” ўрин олган гуруҳда юз фоизлик натижани қайд этишди
Лига Кубоги, 3-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 6:1 (4:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 3, пенальти Бердиев, 2:0 – 8 Бердиев, 3:0 – 23 Бердиев, 4:0 – 28 Усмонов, 5:0 – 51 Усмонов, 5:1 – 58, пенальти Сидоров, 6:1 – 90+1 Бердиев.