Лига Кубоги. Бугун "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлади

Лига Кубоги 3-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив"ни қабул қилади.

Охирги турдан аввал ҳар икки жамоа учтадан очко тўплаган ва тўплар фарқи ҳам бир хил кўрсаткичга эга. Шу сабабли "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда мусобақанинг чорак финалига йўлланмани кафолатлайди. Табиийки, илк бор ташкил этилаётган турнирда жамоалар ҳозирча тўқнаш келишмаган. Ўзбекистон Кубогида эса жамоалар уч марта тўқнаш келишган. Уларда бир марта "Пахтакор"нинг қўли баланд келган бўлса, бирида "Локо" устун келган, шунингдек, бир марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати - 6:3, "шерлар" фойдасига.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув 7 июль, якшанба куни 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Ўқилган: 1242
Локомотив Пахтакор Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Саидкамол, "Навбаҳор" ва ўзбек футболи жамоатчилиги сен билан!
07:54
Тошкент шаҳрида футбол фестивали бўлиб ўтди
03:06
Футзал. Про-лигада 3-тур баҳслари якунланди
06:27