Гризманн мавсум олди тайёргарликларга келмаса "Атлетико" уни жазолайди

"Атлетико" клуби жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманнга нисбатан жиддий чора кўрмоқчи.

Мадрид клуби "Барселона" билан 28 ёшли футболчи борасида музокара олиб бормоқчи эмас.

"Атлетико" клуби Гризманнинг Каталонияга трансфери амалга ошиши учун фақатгина товон пули банди билан розилик беради.

Якшанба куни "Атлетико" клуби мавсум олди тайёргарликни бошлайди ва ҳужумчига уни клуб базасига келишини хабар қилишган. Жамоа тайёргарлик чун Лос Анхелес де Сан Рафаэльга жўнаб кетади.

Агар франциялик футболчи йиғинга келмаса, клуб унга нисбатан чора кўради. Гризманн ҳали ҳамон "Атлетико" клуби билан шартнома боғлаб турибди, унинг маоши йилиги 20 млн евродан кўпроқни ташкил этади.

Антуан Гризманн Атлетико М Барселона Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Леганес" – "Реал" Мадрид учрашуви олдидан: Марселодан мастер-класс!
18:46
Диего Коста "Атлетико"нинг бугунги машғулотларида иштирок этишдан бош тортди
11:17
"Барселона" Видаль учун нарх белгилади. Иккита жамоадан қизиқиш бор
13:11