"Манчестер Юнайтед" Милинкович-Савич учун 75 млн евро таклиф қилди

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Лацио" клуби марказий ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичнинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда. "Қизил иблислар" римликларга 75 млн евро миқдоридаги таклифни юборишди, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

Маълум бўлишича, кеча "МЮ" билан келишувни якунлаш ҳаракатида юрган "Лацио" спорт директори Игли Таре Лондон шаҳрида бўлган.

Аввалги хабарларда, Милинкович-Савични "ПСЖ" клуби ҳам сотиб олмоқчи эди, бироқ Франция чемпионларини футболчининг нархи чўчитиб юборган.

2018/19 мавсумда Сергей "Лацио" клуби сафида 41 та ўйин ўтказган ва уларда 7 та гол, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1282
Лацио Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бирданига уч нафар футболчи АПЛ тўпурари бўлишди
04:04
Гвардиола – АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи
16:55
“Ливерпуль” ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади
14:03